Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА коронавирусга қарши “энг яхши эмланган давлат” экани маълум қилинди
Вакциналарни кузатиш тизими маълумотларига кўра, БАА коронавирусга қарши “энг яхши эмланган давлат” деб тан олинди.
Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, Форс кўрфази бўйида жойлашган давлатга айни вақтда 15,5 млн доза вакцина етказилган. Бу миқдор эса мамлакат аҳолисининг 72,1 фоизини эмлаш билан қамраб олишга етади.
Шунга қарамай, ўтган ҳафта АҚШ ҳукумати БААда коронавирус тарқалиши “жуда юқори даражада” эканига ишора қилиб, ўз фуқароларини ушбу араб давлатига боришдан тийилишга чақирган. Шунингдек, Саудия Арабистони ҳам БААга сафарларни вақтинча тақиқлаб қўйди.
Аввалроқ коронавирусга қарши “энг яхши эмланган давлат” деб Сейшел ороллари тан олинганди. У ерда юз мингдан камроқни ташкил қиладиган жами аҳолининг 71,1 фоизи эмлаб бўлинган.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025