Жамият | 16:42 / 05.07.2021
2484
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда «Тико» каналга ағдарилиб кетди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида «Тико» машинаси каналга ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 5 июль куни соат 8:00ларда Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга «Тико» машинаси тушиб кетгани тўғрисида хабар келган.

Мазкур хабар юзасидан вилоят ФВБ сувда қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Маълум бўлишича, машина салонида фақатгина ҳайдовчи бўлган. У енгил тан жароҳатлари билан чўкаётган автоуловдан ўз вақтида чиқиб олган.

Таъкидланишича, қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида бир неча дақиқалардан сўнг машина сувдан олиб чиқилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид