Ўзбекистон | 23:02 / 05.07.2021
46933
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги вазият масаласида Владимир Путин билан қўнғироқлашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 июль куни Тожикистон ва Россия Федерациясидаги ҳамкасблари билан телефон орқали суҳбатда Афғонистонда мураккаблашаётган вазиятни муҳокама қилди.

5 июль куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон президентининг матбуот хизматига кўра, мулоқотда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва халқаро кун тартибидаги долзарб жиҳатлар масаласида сўз борган.

“Президентлар Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши муносабати билан Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли идора ва ташкилотлари ўртасидаги мунтазам мулоқотлар ва яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди”, – дейилади расмий релизда.

Шавкат Мирзиёев шу куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан ҳам Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

5 июлда, шунингдек, Россия ва Тожикистон президентлари телефон суҳбати ҳам бўлиб ўтди. Унда Путин Афғонистон билан чегарадаги вазиятда Тожикистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид