Ўзбекистон | 11:22 / 05.07.2021
3858
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси билан учрашади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда жорий ҳафтада давлат раҳбари иштирокида қандай тадбирлар режалаштирилгани тўғрисида маълумотлар тақдим этди.

Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди.

«Бу ҳафтада ҳам бир қатор тадбирлар кун тартибига киритилган. Жумладан, бугун қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг трансформацияси юзасидан тақдимот ўтказилади.

Эртага, 6 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашув режалаштирилган. 

8 июль куни Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш, 9 июль куни рақамлаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилиши мўлжалланган», деди Шерзод Асадов.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид