Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Тожикистон билан чегарада хавфсизлик таъминланишига ваъда берди
Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарасининг 70 фоиздан кўпроғини назорат қилаётган «Толибон» ҳаракати чегарада хавфсизликни таъминлашга ва қўшни республикадаги ишларга аралашмасликка ваъда берди. Бу ҳақда «Толибон» вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди ва ҳаракат ўз назоратига янада кўпроқ ҳудудларни олиши мумкинлигини қўшимча қилди.
«Биз Тожикистон билан чегаранинг 70 фоиздан кўпроғини эгаллаб олдик. Бизда дўстона давлат – Тожикистон билан яхши муносабатлар бўлади. Чегарада хавфсизлик ўрнатилади ва ҳеч қандай аралашув бўлмайди», деб айтган Мужоҳид.
«Кеча Бадахшоннинг катта қисмини эгалладик ва чегарада ҳукумат томонида ҳаракат қилганлар у ердан қочди. Натижада ҳудуд бизнинг назоратга ўтди. Улар бу ҳудудлар устидан назоратни қўлга кирита олмайди. Назоратимиздаги ҳудудларда барча йўналишлар бўйича мунтазам кучларимиз бор. Дастлаб улар қаршилик кўрсата олишмади, ҳозир эса умуман қўлларидан ҳеч нарса келмаяпти. Яхшиси, мулоқот йўлидан бориш, қолган муаммоларни эса музокараларда ҳал қилиш лозим», деб қўшимча қилган «Толибон» вакили.
«Мозори-Шариф толибларга бериладими-йўқми, ҳозир айта олмайман, бироқ хавфсизлик нуқтайи назаридан у ердаги элчихоналар, консулхоналар ва хорижий дипломатлар хавфсизлиги таъминланади ва улар учун ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Биз Мозори-Шарифда элчихоналари ва консулхоналари бор бўлган давлатлар билан алоқада бўлиб турибмиз, улар бизга ишонч билдирмоқда», деб айтган Мужоҳид.
Унинг таъкидлашича, Афғонистон ҳукумати Қатарда ўтаётган музокараларни жиддий қабул қилмаяпти ва улар давом этишини хоҳламаяпти.
«Музокара олиб борувчи гуруҳимиз Қатарда қолмоқда ва биз улар [ҳукумат] келиб, гаплашишини кутмоқдамиз. Афсуски, уларнинг музокара олиб борувчи гуруҳидан 4-5 кишигина музокараларда қатнашди, қолган қисми эса Кобулда ёки яна бошқа жойда қолмоқда ва музокараларга келмади. Ваҳоланки, улар музокараларда иштирок этишга бир неча марта ваъда беришганди, бироқ келишмади. Музокаралар эса 2-3 кун олдин бошланиб бўлди», деб таъкидлаб ўтган «Толибон» вакили.
Мужоҳиднинг айтишича, толиблар Москвада Афғонистонаро музокаралар ўтказиш таклифи тушса, уни кўриб чиқишга тайёрлар.
Айни вақтда Афғонистонда ҳукумат қўшинлари ва «Толибон» жангарилари ўртасида тўқнашувлар бормоқда. Толиблар қишлоқ жойларидаги катта ҳудудларни эгаллаб олди ва ҳозирда йирик шаҳарларга юришни амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
21:47 / 22.04.2025
«Толибон» энди Россияда террор гуруҳи эмас. Ҳаракат аср бошида Россияга жиҳод эълон қилганди
20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи
22:28 / 09.04.2025