Хоразмда фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаган оталарга жиноят иши очилди
Хоразм вилоятида вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаш ҳолатлари бўйича бир неча жиноят иши очилган.
Жумладан, Хонқа тумани, «Маданий ер» маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган «Ҳамза» Маъмурий суднинг 2020 йил 14 октябрдаги қарорига асосан, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлашда айбдор деб топилиб, тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққан. Шунга қарамай, у 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 июнга қадар фарзандининг моддий таъминоти учун 12,9 млн сўм алимент пулини тўлашдан қасддан бўйин товлаган.
Шовот тумани, «Дўстлик» маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган «Умид» Маъмурий суднинг 2021 йил 8 февралдаги қарорига асосан, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлашда айбдор деб топилиб, маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунга қарамай, 2021 йил 1 январдан 1 июнга қадар фарзандининг моддий таъминоти учун 4,4 млн сўм алимент пулини тўлашдан қасддан бўйин товлаган.
Урганч шаҳри, 4-даҳада яшовчи, 1983 йилда туғилган «Шуҳрат» Маъмурий суднинг 2021 йил 25 февралдаги қарорига асосан, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлашда айбдор деб топилиб, маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунга қарамай, у 2021 йил 1 февралдан 1 июнга қадар фарзандининг моддий таъминоти учун 5,6 млн сўм алимент пулини тўлашдан қасддан бўйин товлаган.
Барча ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши очилган. Энди қонунбузарлар 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга оид
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
13:34 / 13.10.2024