Жамият | 05:55 / 08.07.2021
5562
1 дақиқада ўқилади

Халқаро бокс куни нишонланиши июлдан августга кўчирилди

Фото: РИА "Новости"

Халқаро бокс куни нишонланиши 22 июлдан 27 августга кўчирилди. Бу ҳақда Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти Умар Кремлёв маълум қилди.

2018 йилдан бери ушбу кун бутун дунёда 22 июлда нишонланиб келинаётганди.

“Биз Халқаро бокс кунининг 27 августга кўчирилиши бўйича қарор қабул қилдик. Айнан шу саналарда қачонлардир бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтган. Биз шу куни AIBA’га кирувчи 203та давлатнинг барчасида марказий майдонларга спортчиларимиз чиқишини кутмоқдамиз. Жорий йилда Гиннесс рекордини ўрнатиб, бир вақтда 75 минг боксчи машғулот ўтказишини истамоқдамиз”, деб маълум қилган Кремлев.

Мавзуга оид