Жаҳон | 19:29 / 09.07.2021
23141
1 дақиқада ўқилади

Дубайда дунёдаги энг чуқур бассейн очилди

Бассейн чуқур шахтага эга бўлиб, аквалангчилар «Сувости шаҳри»да саёҳат қилишлари мумкин.

Фото: Deep Dive Dubai

БАА пойтахтида Deep Dive Dubai деб номланган дунёдаги энг чуқур бассейн очилди. Унинг чуқурлиги 60 метр бўлиб, бассейнни тўлдириш учун камида 14 млн литр сув кетади, деб ёзади The National News.

Унинг ташқарисида ташриф буюрувчилар учун 80та ўриндиқ ва бир нечта томоша майдончалари жойлашган.

Бассейн чуқур шахтага эга бўлиб, аквалангчилар «Сувости шаҳри»да саёҳат қилишлари мумкин.

Бассейнда хоналар ва кабриолет, ўйин автоматлари ва бильярд столи бор. Бундан ташқари, иккита қаватда сувсиз хоналар ва 56та камера жойлашган.

Deep Dive Dubai бассейни NASA ишлаб чиққан технологиялар билан жиҳозланган.  

Мавзуга оид