Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Эрон билан чегарадаги назорат пунктини эгаллаб олди
«Толибон» жангчилари Ҳирот вилоятидаги Эрон ва Туркманистон билан чегарадаги назорат пунктларини ўз назоратига олишди.
«Толибон» вакиллари Эрон билан чегарадаги Ислом-Қалъа назорат-ўтказиш пунктини эгаллаганини эълон қилган. Бу ҳақда TOLO news телеканали хабар бермоқда.
Бироқ Афғонистон Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳудуд устидан ҳукумат назорати йўқотилганини рад этмоқда.
Шунингдек, айни пайтда Теҳронда «Толибон» ҳаракати ва Афғонистон ҳукумат делегацияси ўртасидаги музокаралар натижасида қўшма декларация имзоланган.
Бу ҳақда «Толибон»нинг Доҳадаги ваколатхонаси матбуот котиби Муҳаммад Наим маълум қилган.
Томонлар урушни давом эттириш хавфи ва унинг мамлакатга етказиши мумкин бўлган зарари бўйича музокаралар олиб борган. Якунда уруш Афғонистон муаммоларини ҳал қилмайди, деган фикрга келишган ва тинчликка эришиш учун барча имкониятларни ишга солиш кераклиги таъкидланган.
Музокаралар давомида делегатлар тинч аҳоли ўлдирилиши, мактаблар, масжидлар ва шифохоналарга қилинган ҳужумларни қоралаган ва урушдан доимий тинчликка ўтиш механизмини ишлаб чиқиш бўйича қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олган. Бу имкон қадар тезроқ амалга ошиши кераклигига алоҳида урғу берилган.
Учрашувда Афғонистон делегациясига собиқ вице-президент Юнус Қонуний, толиблар гуруҳига эса Қатардаги «Толибон» сиёсий идораси раҳбари Аббос Станекзай раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
21:47 / 22.04.2025
«Толибон» энди Россияда террор гуруҳи эмас. Ҳаракат аср бошида Россияга жиҳод эълон қилганди
20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи
22:28 / 09.04.2025