Ўзбекистон | 07:33 / 09.07.2021
2963
1 дақиқада ўқилади

“Tracker”га яширилган 25 800 АҚШ доллари фош бўлди

“Фарғона” чегара божхона постидан ўтган йўловчида декларацияда кўрсатилмаган 25 800 АҚШ доллари борлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот бўлими хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистондан қўшни республикага ҳаракатланаётган фуқаро Д.С. бошқарувидаги “Tracker” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда  божхона назоратидан ўтказилган.

Текширув натижасида автомашина олд ўриндиғининг орқа чўнтагида божхона назоратидан яширилган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган жами 25 800 АҚШ доллари борлиги аниқланган.

Ҳозирда божхона органлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ “Водил-Марғилон” йўналишида тегишли ҳужжатларсиз 30 млн сўмдан ортиқ маиший техникалар ва оёқ кийим маҳсулотлари тўхтатиб қолингани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид