Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 6 сотих ерни E-AUKSION орқали 30 000 долларга олиб бермоқчи бўлган мутасадди ушланди
Бухоро туманида жойлашган 6 сотих ерни E-AUKSION орқали 30 000 АҚШ долларига олиб бермоқчи бўлган «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК Бухоро филиали архитектори ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК Бухоро филиали архитектори 1994 йилда туғилган Э.Н. ва унинг 1991 йилда туғилган шериги Р.С. ушланган.
Улар олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзга бир фуқарони алдаб, ваколатли танишларига пора бериш орқали, Бухоро тумани Б.Нақшбанд маҳалласи ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун 6 сотих ер майдонини E-AUKSION электрон онлайн савдолари орқали олиб беришни ваъда қилиб, 30 000 АҚШ доллари талаб қилган. Сўнг, 10 000 долларни олаётган вақтда қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Э.Н. ва Р.С.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди
11:13 / 31.03.2025
Томорқадан самарасиз фойдаланганларга кўриладиган чоралар ишлаб чиқилди
11:33 / 28.03.2025