Жамият | 19:23 / 13.07.2021
1327
1 дақиқада ўқилади

Келес йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилмоқда

Қурилиш таъмирлаш ишлари боис Келес йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти хокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда

Келес йўли кўчасининг Тошкент туманига кириш қисмидан “Ҳасанбой ота” жоме масжидигача бўлган қисми 2021 йил 14 июль куни соат 9:00 дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча тўлиқ ёпилади.

“Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган транспорт воситалари вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ҳамда собиқ М. Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидан ўтган 4Р-4 автомобиль йўллари орқали ташкил этилади”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид