Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp’да янги функциялар пайдо бўлади
Қайд этилишича, View Once функцияси шахсий ва гуруҳ ёзишмаларида ишлайди. Ёзишма вақтида жўнатилган хабар фойдаланувчи бир марта кўрганидан сўнг ўчиб кетади.
Apple қурилмалари эгалари WhatsApp мессенжерида ўзи ўчиб кетадиган хабарлар жўнатиш имкониятига эга бўлади. View Once (Бир марта кўр) функцияси мессенжернинг 2.21.140.9 бета-версиясида пайдо бўлди, деб ёзади Wabetainfo.
Қайд этилишича, View Once функцияси шахсий ва гуруҳ ёзишмаларида ишлайди. Ёзишма вақтида жўнатилган хабар фойдаланувчи бир марта кўрганидан сўнг ўчиб кетади.
Шу билан бирга, хабар ўчиб кетгунига қадар экрандан скриншот олиш мумкин бўлади. Бунда хабарни жўнатувчи скриншот олинаётганидан хабардор қилинмайди.
Шунингдек, WhatsApp дастурчилари фото ва видеоларни ҳажмини кичрайтирмасдан жўнатиш функцияси устида иш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
17:53 / 07.05.2025
АҚШ суди Pegasus жосуслик дастурини яратган Исроил компаниясини 170 млн доллар жаримага тортди
21:44 / 04.03.2025
Саудия Арабистони банкларига мижозлар билан WhatsApp орқали мулоқот қилиш тақиқланди
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
09:53 / 21.12.2024