Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европага етиб олишга уриниш вақтида ҳалок бўлган қочқинлар сони 2 марта кўпайди
2021 йил биринчи ярмида Европага денгиз орқали етиб олишга уриниш вақтида 1,2 минг қочқин ҳалок бўлди. Бу 2020 йил биринчи ярмидаги кўрсаткичга нисбатан 2 марта кўпроқни ташкил қилади. Ўшанда 513 қочқин ҳалок бўлган.
Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, жинси ва ёшини аниқлашга муваффақ бўлинган қурбонлар орасида 50 бола, 409 эркак ва 104 аёл бўлган. Европага етиб олишга уринганлар учун «энг қирғинбарот» йўл Ўрта Ер денгизининг Ливия ва Италия ўртасидаги қисми бўлган. Бу йўналишда 741 киши ҳалок бўлган. Атлантика океанининг Ғарбий Африка ва Канар ороллари ўртасидаги қисмида эса 250 қочқин ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
14:23 / 17.05.2025