Устюртдаги газ қудуғи салкам 5 минг метргача бурғиланиб Юра давридаги қатламга етиб борилди
Устюрт регионининг “Қуйи Сургил” конидаги 20-сонли қудуқни 4320 метргача бурғилаш бошланган эди.
Ушбу кон ҳудудида олдин бурғиланган 14-сонли қудуқдан олинган янги геологик маълумотларни таҳлил қилиш натижасида майдоннинг қуйи Юра ётқизиқларида илгари маълум бўлмаган янги қатламлар аниқланган. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” Матбуот хизмати хабар берди.
“Қуйи Сургил” конидаги 20-қудуқ 4320 метргача самарали бурғиланди ва 3700–4320 метр оралиқда янги аниқланган истиқболли қатламларни синаш ишлари амалга оширилди. Синов ишлари натижасида қудуқдан саноат миқёсидаги табиий газ ва газ конденсати маҳсулотлари олишга эришилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, олинган маҳсулотларнинг ҳажми кунлик 900 минг куб метрдан ортиқ табиий газ ва 5 тоннага яқин газ конденсатини ташкил қилди.
Ҳозирда қудуқда янги табиий газ уюмларининг қатлам параметрларини аниқлаш ҳамда геологик-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда, дейилади “Ўзбекнефтгаз” AЖ матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Мўйноқда салкам 3 минг чуқурликдан кунига 150 минг куб метр табиий газ чиқадиган кон топилганди.
Мавзуга оид
21:26 / 20.12.2023
Бухорода газ қазиб олинадиган янги қудуқ очилди
14:59 / 24.01.2021
Фото: Устюртда сайғоқлар тўдаси фотоқопқонга тушди
18:17 / 30.11.2020
Сўнгги икки йилда Ўзбекистонда нечта янги газ кони аниқлангани маълум қилинди
08:30 / 15.06.2020