Колумбия полицияси Ҳаити президентини ўлдиришга ким буйруқ берганини маълум қилди
Колумбия президенти Иван Дукенинг айтишича, полиция маълумотига кўра, Моизни ўлдириш режасидан фақат бир неча киши хабардор бўлган.
Колумбиялик ёлланма қотилларга Ҳаити президенти Жовенел Моизни ўлдириш топшириғини мамлакат адлия вазирлигининг собиқ ходими Жозеф-Феликс Бадио берган. Бу ҳақда Колумбия полицияси раҳбари Хорхе Луис Варгас маълум қилди.
«Адлия вазирлиги ходими бўлган ва коррупцияга қарши курашиш департаментида ишлаган Жозеф-Феликс Бадио воқеадан бир неча кун аввал Херман Ривера ва Дуберней Кападорга (қотилликда гумонланаётган колумбияликлар) улар Ҳаити президентини ўлдиришлари кераклигини айтган», — деди Варгас.
Аввалроқ Ҳаити полицияси Бадиони қидирувга берганди. Унинг қаерга яширингани ҳозирча номаълум.
Колумбия президенти Иван Дукенинг айтишича, полиция маълумотига кўра, Моизни ўлдириш режасидан фақат бир неча киши хабардор бўлган. Улар орасида Колумбия қуролли кучларининг собиқ хизматчилари Кападор ва Ривера ҳам бўлган. Ривера ҳибсда ушлаб турилибди, Кападор қўлга олиш чоғида ўлдирилган.
Жовенел Моиз 7 июлга ўтар кечаси ўз қароргоҳида ўлдирилди. Ҳужум вақтида унинг рафиқаси Мартин Моиз яраланган. Ҳозирда у АҚШда даволанмоқда.
Моизни ўлдиришда гумонланиб 23 киши: беш нафар ҳаитилик ва 18 нафар колумбиялик қўлга олинган.
Мавзуга оид
23:57 / 14.11.2024
Ҳаитида бир кунда Американинг учта йўловчи самолёти ўққа тутилди
00:47 / 26.10.2024
Италиялик наркосавдогар Эскобар қабри олдида суратга тушганидан кейин қўлга олинди
18:57 / 22.10.2024
Колумбияда Италия мафияси етакчиси қўлга олинди
11:10 / 22.10.2024