Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби ва Бангладеш ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг Тошкент конференциясида қатнашиш учун келган қатор мартабали дипломатлар президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди. Давлат раҳбари, хусусан, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси раҳбари ва Бангладеш ташқи ишлар вазирини қабул қилди.
БМТ бош котиби ўринбосари – Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижрочи котиби Ольга Алгаерова билан учрашувда Шавкат Мирзиёев БМТ институтлари билан кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилган шериклик жадал ривожланиб бораётганини қайд этди.
Ташкилот мамлакатдаги ислоҳотларга кўмаклашаётгани учун миннатдорлик билдирилди.
Ольга Алгаерова Ўзбекистон президентига БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва юксак ҳурмат-эҳтиром сўзларини етказди.

Халқаро ҳамжамият Ўзбекистон етакчисининг, шу жумладан Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини кучайтириш бўйича ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди.
Ижрочи котиб Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида эълон қилиш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси қабул қилинганини ҳамда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари учун БМТ Махсус комиссиясидаги (СПЕКА) раислигини юксак баҳолади.
Учрашувда Ўзбекистон ва ЕИК ўртасида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва пандемия оқибатларини енгиб ўтиш борасида, жумладан, иқтисодиёт, савдо ва транспорт, инновациялар, экология ва бошқа соҳалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Бангладеш Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Абул Калом Абдул Мўминни ҳам қабул қилди. Унда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Вазир Бангладеш президенти Абдул Ҳамид ва бош вазири Шайх Ҳасина Вазеднинг саломини етказди. Ўзбекистон президентининг Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Алмашинувларни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш орқали амалий ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024