Ўзбекистон | 17:18 / 16.07.2021
1429
1 дақиқада ўқилади

Улуғнорлик фуқарога шоли маҳсулотларини олиб беришни ваъда қилиб, чув туширишди

Тошкент вилоятида  яшовчи фуқаро Н.Б Улуғнор туманида истиқомат қилувчи Б.А.нинг ишончига кириб, Тошкент вилояти Бекобод туманидан шоли маҳсулотларини олиб беришини айтади.

Б.А.дан 4.000 АҚШ доллари ва 15.000.000 сўм пулларни олиб кетади. Аммо ваъда қилинган шоли маҳсулотларини олиб бермасдан, пулларни шахсий эҳтиёжи учун сарфлаб юборган. Фуқаро Н.Б  ўзининг бу ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан шу йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Қўрғонтепа туман “Деҳқон бозори” МЧЖ моддий жавобгар шахслари асоссиз равишда ойлик маошлари ва савдо хизматидан тушган маблағларни талон-торож қилганлиги хабар қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид