Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея қуролли кучларида коронавирус билан оммавий касалланиш юз берди
Жанубий Корея қуролли кучлари қароқчиларга қарши курашиш бўлинмаси “Чхонхэ”нинг 301 ҳарбийсидан 247 нафарида коронавирус аниқланди. Африкада хизмат ўтаётган ҳарбийларни 20 июлда эвакуация қилиш режалаштирилган. Ушбу оммавий касалланиш мамлакат қуролли кучларида энг йириги бўлди.
“Чхонхэ” ҳарбийлари орасидаги илк 6та касалланиш ҳолати ўтган ҳафта қайд қилинган. 19 июлга келиб бир кун ичида 179 ҳарбийда коронавирус аниқланган. Ҳарбийларни коронавирусга текшириш натижалари бўйича манфий тест 50 кишидагина қайд этилган. Яна 4 ҳарбий биоматериалларини таҳлил қилишнинг иложи бўлмаган.
Бўлинма Сомали соҳиллари яқинида Адан кўрфазида ва Ҳўрмуз бўғози яқинида қароқчиликка қарши миссия доирасида ишлайди. Ҳарбийлар ҳар ярим йилда алмашади. Коронавирус тарқалиши сабабли навбатдаги қўшин 2009 йилдан бери биринчи марта муддатдан олдин навбатчиликни қабул қилади. Жанубий Корея мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, янги отряднинг барча аъзолари коронавирусга қарши эмланган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025