Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент қатор вилоятларда гидротехник иншоотларни модернизация қилиш бўйича йиғилиш ўтказади
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда жорий ҳафтада давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берди.
“Бу ҳафтада Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гидротехник иншоотларни модернизация қилиш бўйича йиғилиш, табиий ва аниқ фанлар ҳамда ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш тўғрисида тақдимот бўлиб ўтади”, дея Шерзод Асадовнинг нутқидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
Маълум қилинишича, улар бўйича оммавий ахборот воситаларида батафсил хабар берилади.
Мавзуга оид
18:12 / 03.05.2025
Жамиятда журналист меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим — Шерзод Асадов
16:11 / 17.04.2025
Бугун Фарғона водийси «порох бочкаси» эмас – Президент матбуот котиби
15:55 / 25.02.2025
Шерзод Асадов Қозоғистоннинг етакчи ОАВ ҳолдинги асосчиси билан учрашув ўтказди
17:36 / 07.02.2025