Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ҳукумати мамлакат «дельта» штамми тарқалиши сабабли ёпилиши мумкинлигини истисно қилмади
Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожанинг сўзларига кўра, коронавируснинг «дельта» штаммини юқтириш ҳолатлари охирги ҳафтада уч бараварга ўсган.
Туркия коронавируснинг «дельта» штамми тарқалиши кескин ўсганлиги сабабли хорижликларга чегарасини ёпиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат маданият ва туризм вазири Меҳмет Эрсой CNN Turk телеканали эфирида айтди.
Туркияда 16 апрелда бир суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 63 082та ҳолат қайд этилганди, июн-июлда кунлик ҳолатлар сони 5-7 мингтага тушди. Эпидемиологик вазият яхшилангани сабабли 1 июлдан мамлакатда комендантлик соати бекор қилинди.
Аммо 18 июл куни 7680та ҳолат аниқланди, сутка давомида 66 бемор вафот этди. Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожанинг сўзларига кўра, коронавируснинг «дельта» штаммини юқтириш ҳолатлари охирги ҳафтада уч бараварга ўсган.
Эрсойнинг айтишича, агарда вакцинация жараёни тезлашса, Туркия нормал ҳаётга қайтади, акс ҳолда вазият яхшиланиши чўзилиб кетади.
«Ҳеч нарсага кафолат йўқ ва қатор вилоятларда «дельта» штамми билан боғлиқ вазият қандайлигига қараш керак. Аммо халқаро авиарейслар бўйича бутун мамлакатдаги вазият эътиборга олинади», - деди у.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025