Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон аҳолисининг учдан икки қисми COVID-19 билан касалланиб соғайган бўлиши мумкин – ОАВ
Июн ва июл ойларида Ҳиндистон тиббий тадқиқотлар кенгаши томонидан 29 минг кишининг қон таҳлили ўрганилганида, қон намуналарининг 67,6 фоизида антитаналар борлиги аниқланди.
Ҳиндистонликлардан олинган қон намуналарини ўрганиш натижалари мамлакат аҳолисининг учдан икки қисми COVID-19 билан касалланиб соғайган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда, деб хабар берди Ғарб ОАВ.
Июн ва июл ойларида Ҳиндистон тиббий тадқиқотлар кенгаши томонидан 29 минг кишининг қон таҳлили ўрганилганида, ушбу қон намуналарининг 67,6 фоизида антитаналар борлиги аниқланди.
Маълумот берилишича, тадқиқотда қатнашганларнинг атиги 13 фоизи тўлиқ эмланган бўлган.
ОАВнинг эслатишича, 2020 йил декабр-2021 йил январда худди шундай тадқиқот ўтказилганида 25 фоиздан камроқ қон намуналарида антитаналар аниқланган.
Кенгаш раиси Балрам Бхаргава ушбу тадқиқот "умид учқунлари"ни беришини айтди.
Ҳиндистон COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда 31,2 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган, 418 мингдан зиёд бемор вафот этган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025