Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Туркиядан Афғонистонга ҳарбийлар ўрнига муҳандис ва шифокорларни жўнатишни сўради
Забиҳулла Мужоҳиднинг сўзларига кўра, Кобул халқаро аэропортини қўриқлаш афғонларнинг иши, мамлакат ҳудудида хорижий ҳарбий кучлар бўлишига эса йўл қўйиб бўлмайди.
«Толибон» Туркия билан дўстона муносабат қуришни хоҳлайди. Бу ҳақда ҳаракат матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳид TRT Arabic телеканалига берган интервьюсида айтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳаракат Туркияни биродар мусулмон мамлакат сифатида кўради ва икки томоннинг умумий манфаатлари бор деб ҳисоблайди.
«Биз Туркиядан мамлакатимизни тиклашга ёрдам бериш учун инженерлар, шифокорлар, олимлар ва савдогарларни жалб этишини сўраймиз», — деди Мужоҳид.
Мужоҳид Афғонистонда Туркия ҳарбийлари бўлишини «номақбул» деб атади. Унинг сўзларига кўра, Кобул халқаро аэропортини қўриқлаш афғонларнинг иши, мамлакат ҳудудида хорижий ҳарбий кучлар бўлишига эса йўл қўйиб бўлмайди.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия «Толибон» ҳаракати вакиллари билан Афғонистонда турк ҳарбийлари қолиши бўйича музокара ўтказиш ниятида эканлигини айтганди.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025