Ўзбекистон | 15:37 / 22.07.2021
4346
1 дақиқада ўқилади

Қўнғиротда 18 ёшли йигит ўзини ўлдирмоқчи бўлди

21 июль куни соат 18:00 ларда Қўнғирот тумани Нурмуҳаммедов кўчасида яшовчи 2003 йилда туғилган К. А. ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 18 ёшли йигит тумандаги Таракли маҳалласи ҳудудидан ўтувчи темирйўл кўприги устига чиққан. Шундан сўнг у кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлаётган пайтда шу ҳудудга бириктирилган профилактика инспектори, лейтенант И. Жамалов томонидан қутқариб қолинган.

Шундан сўнг К. А. билан психиатр иштирокида профилактик суҳбат ўтказилиб, ота-онасига топширилган. Ҳозирги пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қўнғиротда сув қувурини ноқонуний олиб кетмоқчи бўлган 3 кишини тупроқ босиб қолганди.

Мавзуга оид