Москва областида юз берган муштлашувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган - Миграция агентлиги
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москва областида меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган муштлашув ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Москва областидаги кафелардан бирининг яқинида меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани ва ўқ овозлари эшитилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати билан билан боғланиб, вазиятни ўрганди, дейилади агентлик хабарида.
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу муштлашув 18 июлдан 19 июлга ўтар кечаси Москва областида Апрелевка шаҳрида жойлашган "Хорошее место" кафеси яқинида Россия Федерациясининг 10-15 нафар фуқаролари иштирокида юз берган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотида айтилишича, мазкур можарода Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этмаган.
Аввалроқ, ТАСС ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбасига таяниб Москва областидаги турар жой мажмуаларидан бирининг ҳовлисида мигрантлар ўртасида муштлашув содир бўлгани ҳақида хабар берган. Гувоҳлар ўқ овозини ҳам эшитишган.
Муштлашувда йигирмага яқин мигрант қатнашгани, уларнинг Марказий Осиё давлатлари фуқаролари экани айтилганди.
Мавзуга оид
15:47 / 10.11.2024
Москва областига дронлар ҳужум қилди
15:28 / 29.09.2024
Бир жиноят тарихи: қизи учун ўч олган милиция зобити
19:42 / 12.07.2024
Москва остонасида Sukhoi Superjet самолёти ҳалокатга учради
07:32 / 18.06.2024