Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш ўтказади
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов бугун, 26 июл кунги брифингда давлат раҳбарининг жорий ҳафта иш режаси ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Шавкат Мирзиёев 26 июл куни Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишади. 27 июл эса кон-металлургия саноати ривожи билан танишув режа қилинган.
Президент ҳафта давомида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш ўтказади.
Шунингдек, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ҳам мўлжалланган.
Шерзод Асадовга кўра, президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви август ойининг 1-ярмига режалаштирилмоқда. Тадбиркорлар давлат раҳбарига ўз таклифларини 31 июлга қадар юборишлари мумкин.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024