Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар БМТнинг Афғонистондаги тинч аҳоли орасидаги қурбонлар бўйича маърузасини рад этди
“Толибон” ҳаракати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид БМТнинг Афғонистон бўйича миссиясининг (UNAMA) мамлакатдаги тинч аҳоли орасидаги қурбонлар бўйича маърузасини “нохолис” деб ҳисоблашини ва уни рад этишини маълум қилди.
Аввалроқ БМТ миссияси Афғонистонда 2021 йилнинг биринчи ярмида тинч аҳоли орасида ўлдирилган ва жабрланганлар сони рекорд даражага етганини ва рақамлар май ойида мамлакатдан хорижий қўшинлар олиб чиқилиши бошлангандан кейин кескин ошиб кетганини маълум қилган. Маърузада Афғонистон ҳукуматига қарши кучлар, жумладан “Толибон” тинч аҳоли орасидаги аксарият қурбонлар (64 фоиз) учун, ҳукуматни қўллаб-қувватловчи кучлар эса қурбонларнинг 25 фоизи учун жавобгарлиги таъкидлаб ўтилган.
“UNAMA’нинг тинч аҳоли орасидаги қурбонлар бўйича маърузаси асоссиз ва ҳақиқатга мос эмас. “Толибон” ушбу маърузани рад этади ва толиблар охирги 6 ой ичида ҳеч қаерда тинч аҳолини қасддан ўлдирмагани ва тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келган бирорта ҳужум содир этмаганини таъкидлайди”, деб айтилган толиблар вакили баёнотида.
Забиҳулла Мужоҳид тинч аҳоли вакиллари жанговар ҳаракатлар ҳудудида мина портлашидан ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини, бироқ бу қасддан содир этилмаганини қўшимча қилган.
Аввалроқ, апрелда UNAMA Афғонистонда жорий йилнинг биринчи ярмида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар ва жабрланганлар сони 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга ўсганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025