Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистон Инвестиция вазирлиги ваколатхонаси очилди
Ваколатхона ўз фаолиятини вазирнинг умумий раҳбарлигида амалга оширади ва ходимлари сони 7 кишидан иборат бўлади.
Ҳукумат қарори билан Москва шаҳрида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси очилди.
Ҳужжатда белгиланишича, ваколатхона республикага Россиядан жалб этиладиган инвестициялар ҳажмини кўпайтириш, рус бозорига маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш ва икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилади.
Қарорда ваколатхона ходимларининг чекланган сони 7 кишидан иборат экани, уларнинг йиллик иш ҳақи фонди 173 минг 712 доллар бўлиши ва бу маблағлар давлат бюджетидан молиялаштирилиши келтирилган. Хусусан, директорнинг йиллик маоши 31 минг 416 доллар, инвестиция масалалари бўйича менежерники 48 минг доллар этиб белгиланган.

Шунингдек, ваколатхонага тўртта автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилади.
Ваколатхонани 2021 йилда 6 ойлик сақлаш харажатларига 492 минг доллар ажратилади. Мазкур маблағ давлат бюджети параметрларида хориждаги ваколатхоналарни сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг сўровига асосан 2022 йилдан бошлаб ваколатхонани сақлаш харажатлари учун зарур бюджет маблағлари республика бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ваколатхона Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳисобот беради ва ўз фаолиятини вазирнинг умумий раҳбарлигида амалга оширади.
Ташкилот раҳбари ўз даражаси бўйича Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимига тенглаштирилади ва ўз фаолиятини республиканинг хориждаги муассасалари билан яқин ҳамкорликда амалга оширади.
Аввалроқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги таклифи билан 50 кишилик штатга эга Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилган эди. Агентликнинг харажатлари учун Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 30 млн доллар ҳеч қандай шартларсиз ўтказиб берилиши белгиланган.
Мавзуга оид
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
13:25 / 13.05.2025
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
08:52 / 12.05.2025