Тест учун тўлов қилиш муддати узайтирилди. Аммо барча учун эмас
Тест учун тўлов қилиш муддати бугун соат 18:00 га қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Давлат қабул комиссиясининг 2-сон баёнига кўра касбий (ижодий) имтиҳонлар билан бирга мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синови орқали бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ белгиланган тўловни амалга оширмаган абитуриентларга бир иш куни ичида тегишли тўловни амалга оширишга рухсат берилди.
Бунда мазкур тоифадаги абитуриентлар бугун, 28 июль куни 18:00 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.
Тўлов муддати фақат ижодий имтиҳони бор йўналишга топширганлар учун узайтирилди. 5та фандан тест топшириладиган йўналишларга рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширишга улгурмаганлар учун тўлов муддати узайтирилмади.
“Демак, бугун охирги кун, имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда тўловни амалга оширмаганлар тезроқ тўлов қилишлари тавсия этилади”, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
17:46 / 28.10.2024
Apple саломатлик учун фойдали иловани синовдан ўтказди
18:39 / 11.10.2024
Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди
12:30 / 24.09.2024
Ўзбекистонда алимент тўловлари ошади
15:03 / 14.08.2024