Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиққа боради
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиққа боради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари кон-металлургия комбинати конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги ишлар билан танишади.
“Комбинатда мамлакатимиз кон саноатидаги яна бир йирик лойиҳа - «Ёшлик I» конини ўзлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда”, дейилади президент матбуот котиби хабарида.
Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев ушбу лойиҳа доирасидаги янги қувват - 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўяди.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
21:24 / 19.02.2025
Тошкент вилоятидаги қамоқхоналарда сақланаётган 2 нафар маҳкум вафот этди
17:28 / 18.02.2025
Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли маҳкум вафот этди
17:27 / 12.02.2025