Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шомуродовнинг «Рома»даги маоши миқдори маълум бўлди
«Женоа»дан «Рома»га ўтиши ойдинлашган Элдор Шомуродовнинг Рим клубида қанча маош олиши маълум бўлди.
Россиянинг «Матч ТВ» канали хабарига кўра, Элдор Шомуродов Рим жамоасида йиллик 2 миллион евро маош олади. Таққослаш учун, ўзбекистонлик ҳужумчининг Генуя клубидаги йиллик маоши 1,3 миллион еврони ташкил этарди.
Аввалроқ, Рим клуби ўзбекистонлик ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан бир йиллик ижарага олаётгани, Шомуродов учун Генуя клубига тўланадиган бир йиллик ижара ҳақи 2,5 миллион еврони ташкил этиши ва трансфер қиймати бонуслар ҳисобига 20 миллион еврогача етиши ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2020 йилда «Ростов»дан «Женоа»га 7,5 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг ҳозирги клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар белгиланган.
Маълумот учун, Элдор А Серия ўтган мавсумида 31 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025