Ўзбекистон | 10:05 / 06.08.2021
17832
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 1000га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда қарийб 1000 нафар кишида коронавирус, 547 кишида пневмония аниқлангани, икки касалликдан жами 9 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 5 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 134826 (+974) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Бу пандемия давридаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бундан аввалги антирекорд бир кун олдин қайд этилган - 5 август куни 951та янги ҳолат ҳақида эълон қилинганди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 103 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 41 нафари Андижон вилоятида,
  • 19 нафари Бухоро вилоятида,
  • 110 нафари Жиззах вилоятида,
  • 35 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 21 нафари Навоий вилоятида,
  • 40 нафари Наманган вилоятида,
  • 102 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 105 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 96 нафари Фарғона вилоятида,
  • 40 нафари Хоразм вилоятида,
  • 110 нафари Тошкент вилоятида,
  • 125 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 128 нафар,
  • Бухоро вилоятида 22 нафар,
  • Жиззах вилоятида 124 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 36 нафар,
  • Навоий вилоятида 30 нафар,
  • Наманган вилоятида 20 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 70 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
  • Фарғона вилоятида 82 нафар,
  • Хоразм вилоятида 73 нафар,
  • Тошкент вилоятида 87 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 128191 (+882) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 6 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 916тани ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 5 август куни 547 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 13531тага етди. Сўнгги бир кунда беморларнинг 551 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 6046 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 90 нафарга етди.

Мавзуга оид