Ўзбекистон | 16:59 / 06.08.2021
10955
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга икки кунда 2 млн доза вакцина келди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонга келтирилган вакциналар миқдори 14,5 миллион дозадан ошгани ҳақида хабар берди.
Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистонга 5 август куни ҳам ўзбек-хитой вакцинасидан 1 миллион доза олиб келинганди. Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 14 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 370 минг дозаси «Спутник V»,
- 710 минг дозаси AstraZeneca,
- 10,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.
5 август куни эмлашлар миқдори 426 минг дозадан ортиб, кунлик вакцинация бўйича рекорд ўрнатилди. Шу кунга қадар 9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланган.
Мавзуга оид
21:15 / 24.08.2024
Еврокомиссия респиратор вируслар тарқалишига қарши вакцинани маъқуллади
23:25 / 15.10.2022
Коронавирусдан ўлим миқдори рекорд даражада пасайди
10:21 / 09.02.2022
ССВ эмланишга чақирмоқда: Зангиотада ўлим ҳолатлари эмланмаганлар орасида қайд этилган
19:45 / 26.01.2022