Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио-2020. Бразилия 108-дақиқадаги гол эвазига Испанияни мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи марта Олимпиада чемпионига айланди
Токио-2020 Олимпиадаси футбол турнирида финал баҳси якунига етди. Унда Бразилия ва Испания олтин медаллар учун саф тортди.
Қизиқарли кечган финалнинг биринчи бўлимида Ришарлисон ҳисобни очиши мумкин эди, аммо унинг 11 метрлик жарима зарбасидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. Бўлим якунида Кунья ҳисобни очди – 1:0.
Иккинчи бўлимда эса Ойарсабаль фарқни тенглаштирган бўлса-да, қўшимча бўлимларнинг 108-дақиқасида Малком ғалаба голини киритиб, Бразилияга навбатдаги олтин медалларни тақдим этди – 2:1.
Ушбу мамлакат вакиллари ўз ватанларида ўтган Рио-2016 Олимпиадасида ҳам футболда тенгсиз эканликларини кўрсатишганди.
Олимпиада-2020. Токио, Япония
Футбол. Финал
Бразилия U-23 – Испания U-23 2:1
Голлар: 1:0 – 45 Матеус Кунья, 1:1 – 61 Ойарсабаль, 2:1 – 108 Малком.
Бразилия U-23 – Сантос, Арана, Нино, Диего Карлос, Дани Алвес, Бруно Гимараэс, Дуглас Луис, Антони (Габриэл Менино, 112), Матеус Кунья (Малком, 90), Ришарлисон (Паулиньо, 114), Клаудиньо (Рейньер, 105).
Испания U-23 – Унаи Симон, Пау Торрес, Эрик Гарсия, Хиль (Вальехо, 90), Педри, Мерино (Солер, 46), Ойарсабаль (Рафа Мир, 104), Ольмо, Асенсио (Хиль, 46), Субименди (Монкайола, 112), Кукурелья (Миранда, 90).
Ноаниқ пенальти: Ришарлисон, 30.
Мавзуга оид
23:01 / 17.05.2025
«Сити» Англия Кубоги финалида ютқазди, Ҳусанов кумуш медал тақди
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
18:15 / 28.03.2025
Суд футболчи Дани Алвеснинг 4,5 йиллик қамоқ ҳукмини бекор қилди
18:25 / 24.02.2025