Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асқар Акаев Қирғизистонда сўроқ қилингандан кейин Москвага қайтиб кетди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасида “Қумтор иши” бўйича сўроқ қилингандан кейин республикани тарк этди. Бу ҳақда Акаевнинг сафдошларидан бири Бекбўлат Талгарбеков маълум қилди.
“У ўғли Илим билан Москвага 16:30да қайтиб кетди. Акаев Қирғизистонда бўлганда терговнинг барча саволларига тўла-тўкис жавоб берди. Собиқ президент учун йўллар очиқ, у Қирғизистонга икки ҳолатда қайтиши мумкин: ўз хоҳиши ёки “Қумтор иши” доирасида тергов талаби билан”, деб айтган Талгарбеков. Акаев Қирғизистонга ташрифи давомида она қишлоғи ва Талас областига ташриф буюрган.
Қирғизистондаги 2005 йилги инқилобдан кейин Россияда яшаб келаётган Асқар Акаев 2 августда Қирғизистонга келганди. У дастлаб Бишкекда сўроқ қилинган, кейин эса президент Садир Жапаров қабулида бўлган. Ҳукумат Акаев “Қумтор” олтин кони бўйича Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси билан можарода ёрдам беришига умид қилган.
5 августда Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Темир Сариев Қумтордаги коррупция иши бўйича икки ойга ҳибсга олингани маълум бўлганди. Сариев 3 августда ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025