Жаҳон | 22:25 / 08.08.2021
7447
1 дақиқада ўқилади

Британия ҳукумати дўконлардаги етишмовчилик сабабли армиядан ёрдам сўрайди

Фото: twitter.com

Буюк Британия ҳукумати дўконларга озиқ-овқат етказиб бериш тўхтаб қолгани сабабли армиядан ёрдам сўрайди, деб хабар берди Daily Mail нашри.

Июль ойи охирида юк ташувчилар уюшмаси мамлакатда 100 минг нафар юк машинаси ҳайдовчиси етишмаётгани, шу сабабдан озиқ-овқат маҳсулотларини омборлардан дўконларга етказиб беришда муаммолар келиб чиқиши ҳақида огоҳлантирди. Бундай вазият ҳайдовчиларнинг кўпчилиги Brexit’дан сўнг қиролликни тарк этгани, мингга яқин янги ҳайдовчи ээса ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун тест топширишни кутаётгани сабабли юзага келган. Нашрнинг таъкидлашича, бу жараён коронавирус пандемияси туфайли киритилган локдаун сабабли мураккаблашмоқда.

Ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Буюк Британия раҳбарияти армиядан озиқ-овқат ва дори-дармонларни дўконларга етказишда Қироллик логистика корпусидан икки мингга яқин ҳайдовчи юборишни сўрайди.

Ҳукумат яқин орада қуролли кучларга бу ҳақда расмий сўров юбориши кутилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид