Андижонда қимор сабаб қўшнисини ўлдирган йигит узоқ муддатга қамалди — видео
Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи йигит қимор ўйини сабабли қўшнисини ўлдириб, уйига кўмиб қўйган. Бу ҳақда “Бир жиноят изидан” кўрсатувида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, 2020 йил 26 декабрь куни Избоскан тумани ИИБга 22 декабрь куни тахминан соат 20:00 ларда туманнинг Бешмирза маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган Муроджон Эргашев уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлиги хабар қилинган.
Олиб борилган суриштирувларга кўра, у ўша куни уйи ёнидаги дўкондан чиқиб, қўшниси, узоқ қариндоши 1994 йилда туғилган Абдураҳмон Комиловнинг уйига боргани аниқланган.
Таъкидланишича, улар узоқ вақт давомида ошиқ ўйнашни одат қилган. Муроджон Эргашев Абдураҳмон Комиловдан қиморда пул ютқазиб қўйиб, тўлиқ қайтармагани сабабли ўзаро жанжаллар бўлиб турган.
22 декабрь куни ташқарида жанжаллашишгач, йигитлар уйга киради. Шунда Абдураҳмон Муроджонни тош билан бир неча марта уради, елкасига бир неча марта пичоқ тиқиб олиб, қасддан ўлдиради ва ҳожатхона яқинидаги чуқурга ташлаб, кўмиб қўяди.
Марҳумнинг онаси ўғли қўшни йигитдан $100 қарзи бўлганини билдирган бўлса, қотил судда марҳум ундан 13 млн сўм қарзи борлигини айтган.
Қотил орадан 35 кундан кейин айбига иқрор бўлиб, ИИО ходимларига кўмган жойини кўрсатади.
Суд ҳукмига кўра, қотил қўшни 14,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Бундай ваҳший қотиллик Андижонда биринчи марта эмас. 2020 йил 21 июнь куни Асака туманининг "Кужган" МФЙ, Мўдай кўчасида 9 ёшли норасида гўдак ўта шафқатсизлик билан ўлдириб кетилган эди.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024