Япониянинг 300 мингга яқин аҳолисига тўфон сабабли хавфсиз жойга кўчиш буюрилди
Япониянинг камида 291 минг фуқароси “Лупит” тўфони оқибатида юз бериши мумкин бўлган кўчки ва сув тошқинлари сабабли хавфсиз жойга кўчиш ҳақида огоҳлантириш олди.
NHK телеканалининг хабар беришича, тегишли кўрсатмалар мамлакат ғарбидаги Хиросима ва Симанэ ҳамда марказида жойлашган Айти префектуралари аҳолисига йўлланган. Шу билан бирга, Япония мутасадди идоралари мамлакатнинг жануби-ғарбий ҳудудлари аҳолиси учун аввал берилган бундай кўрсатмани бекор қилди.
“Лупит” жорий йилда Тинч океанида юзага келган 9-тўфон ҳисобланади. Айни вақтда у Япониянинг ғарбий ҳудудларини тарк этиб, шимоли-шарқи томон йўналмоқда. Ундаги шамол тезлиги 23-35 метр/сонияни ташкил қилмоқда.
Япон авиакомпаниялари тўфон сабабли 63 та рейсни бекор қилган.
Аввалроқ 160 мингга яқин японияликка тўфон сабабли хавфсиз жойга кўчиш тавсия қилинганди.
Мавзуга оид
11:10
«Борис» тўфонидан жабр кўрган мамлакатлар 11 млрд евро олади
12:00 / 16.09.2024
76-«Эмми» маросими Япониянинг триумфи билан тугади
00:12 / 16.09.2024
Европада сув тошқинлари. Ёғингарчилик сабаб минглаб уйлар сув остида қолди, бир неча киши ҳалок бўлди
10:20 / 13.09.2024