Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аксилкоррупция агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида 8та ҳолатда бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида 8та ҳолатда бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятидаги бюджет муассасаларида бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва бюджет соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, тизимда коррупцион ҳолатларни келтириб чиқараётган омиллар ўрганилган.
Ўрганиш давомида ҳудуддаги бюджет ташкилотлари томонидан ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаш ҳамда қурилиш учун ажратилган маблағларни сохта ҳужжатлар асосида талон-торож қилиш ҳолатлари мавжудлиги фош этилган.
Қайд этилишича, агентлик ташаббуси асосида танлов йўли билан вилоятдаги 8 та давлат молиявий назорати объектида ўтказилган камерал назоратда жами 498 миллион сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.
Жумладан, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан 2020 йил давомида ходимларга 60 та ҳолатда 94,4 миллион сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар асоссиз ҳисоблаб, тўланган.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан 2021 йилда ходимларга 29,5 миллион сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар асоссиз тўланган.
Таъкидланишича, ўрганиш якунлари бўйича Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси ва бошқа моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
09:40 / 16.05.2025
Фарғонада бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилингани аниқланди
10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди
15:44 / 14.05.2025