Ўзбекистон | 16:13 / 11.08.2021
2345
1 дақиқада ўқилади

Украинада карантин муддати 1 октябргача узайтирилди

Адаптив карантин режимида ҳар бир региондаги эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда чекловлар ўрнатилади.

Украина ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган адаптив карантин муддатини 1 октябргача узайтирди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Денис Шмигал маълум қилди.

«Украина ҳукумати карантин муддатини 1 октябрга қадар узайтирди. Шунингдек, мамлакатдаги фавқулодда вазият режими ҳам узайтирилди», — деди у.

Шмигалнинг сўзларига кўра, Украинада эпидемик вазият назорат остида.

Адаптив карантин режимида ҳар бир региондаги эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда чекловлар ўрнатилади.

Пандемия бошланганидан буён Украинада коронавирус юқтирганлар сони 2,2 миллиондан ошган, 53,1 минг киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид