Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзини ҳурмат қилган инсон ўз қобиғидан чиқиши керак» — тадбиркор саёҳатларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида
Kun.uz ўзининг «Business Class» рукни орқали Ўзбекистондаги муваффақиятли бизнес эгалари билан туркум суҳбат ва интервьюлар уюштириб келмоқда. Бу орқали ёш тадбиркорлар ва соҳа остонасида турган ёшларга тажриба улашиш, йирик тадбиркорларнинг хато ва муваффақиятларини таҳлил этиш мақсад қилинган.
Қуйида сиз «Office Market», «Deli» ва «Decos» каби бизнес эгалари – ака-ука Мамасаидовларнинг каттаси Ҳасан Мамасаидов билан уюштирилган интервьюнинг иккинчи қисми билан танишишингиз мумкин.
— Ҳасан ака, эшитишим бўйича, тез-тез сафарларга чиқасиз. Айтинг-чи, хориж ёки Ўзбекистон ичида сафарларда бўлиш, саёҳат инсонга нима беради?
— 2003 йилда бир гуруҳ ёшлар Америка Қўшма Штатларига малака ошириш, саёҳат учун борганмиз. Яхши эслайман, айрим дўстларимиз йиғиб қўйган пулини Америкага бориш ёки компьютер, фотоаппарат ва бошқа техникаларни сотиб олишга ишлатиш танлови олдида иккиланиб туришарди.
Ўша пайтда «Sairam tourism» раҳбари Рустам Мирзаевнинг бизга айтган бир маслаҳати ҳеч ёдимдан чиқмайди. «Дўстлар, сизларга бирдан бир маслаҳатим: фотоаппаратни 50 доллар қимматига бўлса ҳам бугун Тошкентда оларсиз, лекин сиз бугун Сиэтл ёки кейинги ҳафта Лос-Анжелесга бориш имкониятини тополмайсиз. Кўзингизни очинг. Бир йилдан кейин фотоаппаратни ярим пулига ҳам сотолмайсиз, лекин бир йилдан кейин 100 доллар қўшиб ҳам Америкага боролмайсиз», деганди у.
Ўзини ҳурмат қилган инсон борки, қобиғидан чиқиши керак. Бир йилда камида икки марта сафарга чиқиши керак. Чунки ҳар кунлик ишингизга киришиб кетсангиз ҳам зерикасиз. Иш жараёнида ҳатто ёнингиздаги камчиликларни ҳам кўрмай қўясиз. Дунё айланиб келган, саёҳат қилган киши дунёга бошқача кўз билан қарай бошлайди.
Биз ҳам «MFactor» лойиҳаси орқали бир йилда икки марта тадбиркорлар билан дунёнинг турли давлатларига саёҳатлар ташкил қиламиз.
Излаган имкон қидиради, изламаган баҳона. Изласак, хоҳласак, саёҳат учун вақт, имкон топилади. Хўш, фарзандларимизни олиб, ички туризм Самарқандга қачон олиб бордик? Эслайлик-чи, қачон Хива, Бухорога бордик?
Саёҳатларда фарзандларимизнинг ҳам дунёқараши ўзгаради. Саёҳатдаги йўл жараёнида оилага бўлган меҳр ошади.
Афсуски, сиз ҳам, мен ҳам соат 9:00дан кеч 18:00гача бўлган энг шижоатли давримизни кўчада ўтказиб юборяпмиз. Инсон умрининг мазмуни оила билан. «Ёр, оғайни эмас, туғган боланг дўст» дейишади. Йиқилиб қолган кунингизда ёнингизда фарзандларингиз, аёлингиз, оилангиз бўлади. Биз улардан қувват оламиз. Уларга меҳр берсак, меҳр оламиз.
Интервьюни тўлиқ ҳолда қуйидаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.
Илёс Сафаров тайёрлади.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Нуриддин Нурсаидов.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025