Ўзбекистон | 17:19 / 14.08.2021
1981
2 дақиқада ўқилади

Навоийда 5 нафар қочоқ ота бир кунда топилди

Кармана ва Навбаҳор туманларида фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўламасдан қочиб юрган қидирувдаги 5 нафар ота топилди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор ва Кармана туманлараро судларининг ижро ҳужжатларига асосан жавобгарлар И.Я., З.Р., С.Н., Ш.Е. ҳамда С.Б.дан фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. МИБ Навбаҳор туман бўлими давлат ижрочилари томонидан шу кунга қадар ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Аммо мазкур қарздор оталар огоҳлантирилишига қарамасдан доимий равишда яшаш манзилини ўзгартириб, алимент тўлашдан бўйин товлаб келган. Бунинг оқибатида уларнинг жами қарийб 40 миллион сўм қарздорлиги йиғилиб қолган.

Давлат ижрочиси томонидан ушбу оталарга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилинган. Олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида қочоқ оталар бир кунда топилган. Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан уларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

Олдинроқ Навоийда хорижга чиқишига тақиқ қўйилган ота 32,4 миллион сўм алимент тўлаганди.

 

Мавзуга оид