Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Афғонистондаги элчисини шошилинч равишда эвакуация қилишга қарор қилди
Британия Афғонистондаги элчихонасини номаълум муддатга ёпишга қарор қилди.

Лондон Афғонистон пойтахти Кобулга “Толибон” жангарилари яқинлашаётгани сабабли ушбу мамлакатдаги элчиси Лора Бристоуни 16 август кечки пайт Британияга эвакуация қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Британия ҳукуматидаги манбаларга таяниб The Times нашри хабар берди.
Уларнинг таъкидлашича, Британия Афғонистондаги элчихонасини сақлаб қолмоқчи эмас.
“Биз Афғонистонда дипломатик ваколатхонамизни сақлаб қолмоқчи эмасмиз. “Толибон” бирор бир кафолатга амал қилишига ишонч йўқ”, деб айтган манбалардан бири.
Яна бир бошқа манба Кобул аэропорти бир неча кун ичида толиблар қўлига ўтишидан хавотир билдирган. Британия ўз элчихонаси ходимларини 31 августгача тўлиқ эвакуация қилмоқчи.
Таъкидланишича, охирги кунларда Британиянинг Афғонистондаги элчихонаси ходимлари сони 500 кишидан бир неча ўн кишигача қисқарган.
Мавзуга оид

18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди

09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

10:39 / 20.05.2025