Пи сонини ҳисоблаш бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди
Швейцариянинг Граубюнден амалий фанлар олий мактаби олимлари Пи сонини ҳисоблаш бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатишди. Улар суперкомпьютер ёрдамида ушбу соннинг бутун қисмидан кейинги 62,8 триллионта рақамни ҳисоблаб чиқишга муваффақ бўлишган.

Таъкидланишича, бу аввалги рекордан 12,8 триллионта рақам кўпроқдир.
“14 августда DAVIS ҳисоблаш марказининг юқори унумдор компьютери Пи сонининг вергулдан кейинги 62 831 853 071 796 та рақамини ҳисоблаб чиқди. Аввалги 50 триллионта рақамдан иборат рекорд янгиланди”, деб айтилган хабарда.
Янги ҳисоблашларда Пи сонининг охирги ўнта рақами қуйидаги кўриниш олган: 7817924264.
Ҳисоблашни амалга ошириш учун 108 кун 9 соат талаб қилинган. Бу 2020 йилда ўрнатилган аввалги рекорд кўрсаткич вақтидагидан анча камроқдир. Ўшанда ушбу рекорд эгаси америкалик Тимоти Мюлликанга бунинг учун 303 кун талаб этилган.
Мавзуга оид

14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади

01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди

21:20 / 09.05.2025
Швейцарияда қўшнисининг мушугига овқат берган аёл суд қилинмоқда

23:08 / 24.04.2025