Жаҳон | 18:37 / 17.08.2021
16942
2 дақиқада ўқилади

Толиблар Афғонистон раҳбариятида аёллар ҳам бўлиши мумкинлигини истисно қилмади

TOLOnews телеканали эфирида бир неча кун аввал хавфсизлик нуқтайи назаридан ишдан чақириб олинган аёл бошловчилар яна кўриниш берди. Хусусан, кундузги кўрсатувлардан бирида аёл мухбир жонли эфирда толиблар вакилидан интервью олди. 

Энамулла Саманганий / Видеодан кадр

Толиблар вакили Энамулла Саманганий Афғонистон давлат телевидениеси орқали қилган чиқишида мамлакат раҳбариятига аёллар ҳам жалб этилиши мумкинлигини истисно қилмади.

«Ислом амирлиги аёллар қурбон бўлишини истамайди, шариат қонунига мувофиқ, аёллар давлат тузилмалари таркибида бўлиши лозим», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Associated Press.

Саманганийнинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг янги ҳукумати тажрибага асосланади, аммо тўлалигича исломий бошқарув бўлади.

Сешанба куни TOLOnews телеканали эфирида бир неча кун аввал хавфсизлик нуқтайи назаридан ишдан чақириб олинган аёл бошловчилар яна кўриниш берди. Хусусан, кундузги кўрсатувлардан бирида аёл мухбир жонли эфирда толиблар вакилидан интервью олди. 

Аввалроқ толиблар вакили Суҳайл Шаҳин Афғонистонда аёллар таълим олиши ва ишлаши мумкинлигини айтганди. Қайд этилишича, барча аёллар ҳижобда юриши мажбурий бўлади. «Толибон» аёллар уйларидан ёлғиз ўзлари, эркаклар ҳамроҳлигисиз чиқишига кафолат берган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид