Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ЙПХ машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳодиса ҳақида расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ЙПХ инспектори бошқарувида бўлган Lacetti хизмат машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳодиса бўйича муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 17 август куни соат 15:30ларда Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори А.Элдор ўзига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган давлат рақами 70/803VSF бўлган Ласетти машинаси билан хизматга сафарбар этилган.
Ходим ушбу автомашина билан Чироқчи тумани «Кўкдала» МФЙ, Хушали қишлоғи йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтида, ўзи билан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Чироқчи тумани «Кўкдала» МФЙда яшовчи фуқаро Г.Ш. бошқарувида бўлган Ласетти машинаси олди ўнг томони билан урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган вақтда ҳар иккала машинада ҳайдовчилардан бошқа ҳеч ким бўлмаган ва ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳодиса содир бўлган вақтда Э.Алиқулов хизмат кийимида, ҳушёр ҳолатда бўлган.
Таъкидланишича, Чироқчи туман прокуратураси масъул ходимлари томонидан ҳодиса юз берган жой кўздан кечирилиб, процессуал расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024