Ўзбекистон | 22:55 / 19.08.2021
13761
1 дақиқада ўқилади

Польша Кобулдан 50 кишини Навоий халқаро аэропорти орқали эвакуация қилди

2021 йилнинг 18 август куни Польша ҳарбий-ҳаво кучларининг Lockheed C-130H Hercules ҳарбий самолёти 50 кишини Афғонистондан Ўзбекистонга олиб келди. Бу ҳақда PAP нашри Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Марцин Пшидачга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, эвакуация қилинганлар орасида мамлакат фуқаролари, Польша дипломатик миссияси ходимлари бўлган. Польшанинг Boeing 787 йўловчи самолёти уларни Навоий халқаро аэропортидан Польшага олиб кетган.

Олдинроқ Германия қуролли кучларининг иккита А400М русумли ҳарбий транспорт самолёти Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридан Тошкентга 400 нафардан ортиқ одамни эвакуация қилганди.

Мавзуга оид