Ўзбекистон | 20:25 / 19.08.2021
8005
1 дақиқада ўқилади

Швейцария ҳам Афғонистондаги фуқароларини Ўзбекистон ҳудуди орқали эвакуация қилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнацио Кассис ўртасида 2021 йилнинг 19 август куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Суҳбатда Швейцария фуқароларини Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистондан эвакуация қилиш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва Германия канцлери Ангела Меркель билан Германия, Афғонистон ва Европа Иттифоқи давлатлари фуқароларини Тошкент аэропорти орқали транзит қилиб эвакуация қилиш ишларини давом эттириш масалаларини муҳокама қилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид