Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаол фуқаролар “Мустақилликнинг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланади
Мукофотланадиганлар рўйхати ҳудудлар ва тизимлар кесимида тузиб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Мукофотлар ўз эгаларига Мустақиллик байрами арафасида топшрилади.
Ўзбекистонни ҳар томонлама тараққий эттиришда намуна бўлиб келаётган фуқаролар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланади.
Президент фармонига асосан, мукофотланадиганлар рўйхати давлат органлари ва ташкилотлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа республика идоралари ҳамда 14та ҳудуд ҳокимликлари томонидан тузилади. Вазирлар Маҳкамаси рўйхатни кўриб чиқиб, тасдиқлайди.
Фармон билан Олий Мажлис Сенати раиси, Қонунчилик палатаси спикери, бош вазир, вазирликлар, идоралар ва жамоат бирлашмаларининг республика органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ва бошқа мутасадди раҳбарларга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларини Мустақиллик байрами муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда президент номидан тантанали вазиятда топшириш вазифаси юклатилди.
Мавзуга оид
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
17:53 / 12.09.2024
Президент Паралимпия ўйинлари иштирокчиларини давлат мукофотлари билан тақдирлади
20:32 / 25.08.2024
Ички ишлар вазири, Олий суд ва Божхона қўмитаси раислари мукофотланди
19:56 / 27.06.2024