Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда пневматик тўппонча билан танишининг кўзига жароҳат етказган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида пневматик тўппонча билан танишининг кўзига жароҳат етказган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 10 август куни соат 14:00ларда, Қарши тумани «Бунёдкор» МФЙда яшовчи И.Б. туманнинг «А.Навоий» МФЙда яшовчи таниши В.Ф. билан Нишон тумани Нуристон шаҳарчасидаги кўлга чўмилишга борган. Чўмилиш давомида улар тортишиб қолиб, И.Б. ёнидаги пневматик тўппонча билан чўмилиш учун сувга тушган В.Ф.нинг ўнг кўз соҳасига бир маротаба ўқ отиб, унга қасддан оғир тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонасига мурожаат қилган В.Ф. шифокорларга ўз эҳтиётсизлиги оқибатида жароҳат олганини маълум қилиб, тиббий ёрдам олган ва ИИБга мурожаат қилмаган.
Қайд этилишича, вилоят кўз касалликлари шифохонаси йўлланмаси билан Тошкентга борган В.Ф.ни Республика кўз касалликлари клиникасида тиббий кўрикдан ўтказган шифохона маъмурияти ҳолат юзасидан ички ишлар органларига хабар берган.
Таъкидланишича, ушбу хабар юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қарши тумани ИИБда қайд этилиб, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025